СМС-хабарнома хизмати бўйича муҳим маълумот (Uzmobile)
2026-08-01 00:00:00

Eskiz IT Company Сизга ўз ҳурмати ва ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилигини билдиради.

Сизга шуни маълум қиламизки, компаниямиз Perfectum мобил операторидан 20.04.2026 йилдаги №989-сонли ҳамда Beeline мобил операторидан 16.07.2026 йилдаги №01576/26-И-сонли хатларни қабул қилди. Мазкур хатларда барча контент-провайдерлар учун Perfectum ва Beeline абонентларига СМС-хабарнома юбориш хизматлари нархларининг ўзгариши ҳақида маълум қилинган.

Барчага маълумки, СМС хабарлар мобил операторлар тармоғи орқали юборилади. Шу сабабли, СМС-хабарнома хизматининг таннархи бевосита мобил оператор томонидан СМС хабарларини юбориш учун тақдим этилган тарифлар асосида шаклланади. Афсуски, операторлар томонидан белгиланадиган нарх ўзгаришларига компаниямиз таъсир кўрсата олмайди.

Шу муносабат билан, 2026 йил 1 августдан бошлаб Perfectum ва Beeline мобил операторларида СМС-хабарнома хизматлари нархи ўзгаришини маълум қиламиз.

2026 йил 1 августдан амал қиладиган янги нархлар:

  • Сервис хабарлари:
    Perfectum — 110 сўм
    Beeline — 160 сўм

  • Реклама хабарлари:
    Perfectum — 110 сўм
    Beeline — 350 сўм

Бошқа мобил операторларда СМС хабарларини юбориш нархи ўзгаришсиз қолади.

СМС хабарлари қийматининг биллинг тизимида тўғри акс этишини таъминлаш мақсадида, янги нархлар 2026 йил 1 август соат 00:00 дан бошлаб кучга киради.

Сиз билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз!

Ҳурмат билан,
Eskiz IT Company жамоаси