СМС хабар юбориш хизмати бўйича муҳим хабар!
Eskiz IT Company ҳамкорлигингиз учун сизга ҳурмат ва миннатдорчилик билдиради.
Компаниямизга барча контент-провайдерларга тегишли, Uzmobile уяли алоқа операторидан 2023-йил 23-ноябрдаги 47-04-35/3156-сонли хат ва Beeline уяли алоқа операторидан 2024-йил 24-январдаги 00271/24-4-сонли хат келиб тушганлигини маълум қиламиз. Бизга келган хатда СМС-юбориш хизматларинг нархи 2024 йил феврал ойидан бошлаб 35% гача оширилиши кўзда тутилган. Ҳаммага маълумки, СМС-хабарлар уяли алоқа операторлар томонидан юборилади ва СМС-хабар юбориш хизматимизнинг тан нархи бутунлай уяли алоқа операторлари томонидан белгинанган нархларга боғлиқ ва ўша нарх асосида шакллантирилади.
Шу муносабат билан, 01.03.2024 дан СМС-хабар юбориш хизматининг нархи ўзгартирилиши ҳақида хабар берамиз. Эндиликда 1 дона СМС-хабар нархи 60 сўм этиб белгиланади. СМС-хабарларни юборилаётганда қилинадиган ҳисоб-китоб биллингда тўғри кўрсатилиши учун, нарх ўзгариши 01.03.24 й, соат 00.00 дан бошлаб кучга киради.
Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоизки, СМС-хабарларни юбориш хизматимиз ишга туширилгандан (2019-йилдан бошлаб), то бугунги кунгача, мобил операторлар томонидан нархлар бир неча марта оширилганига қарамай, ҳамда бошқа контент провайдерлар ўзлиги томонида СМС-хабарларнинг нархини бир неча бор оширишган бўлишсада, бизнинг компания СМС -хабар нархини ҳали бирон марта ҳам ўзгартирмаган эди. Сўнгги дақиқаларгача 50 сўм етиб белигилан ягона нархимизни ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Аммо, афсуски, уяли алоқа операторлари томонидан нархлар кескин 35 %га оширилганидан сўнг, биз ҳам ўз нархимизни ўзгартиришга мажбурмиз.
Нархлар ўзгаришига қарамай, бизнесингиз бундан ҳам кўпроқга ўсиши учун, Сизга ҳар доимгидай юқори сифатда хизмат кўрсатишга ва СМС шлюзимизни янада яхшилашга ҳаракат қиламиз!
Сиз билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни умид қилган ҳолда,
Ҳурмат билан, Eskiz IT Company жамоаси.