SMS 2.0 (янги level)
2023-10-31 00:00:00

Eskiz IT Company сизга ҳамкорлигингиз учун миннатдорлик билдиради ва биз билан бирга эканлигингиз учун ташаккур айтади!

Биз доимо сифатли хизматларни тақдим этишга ва доимий равишда ривожланишга интиламиз. Шу муносабат билан сизга шуни мамнуният билан маълум қиламизки, биз ўз кучимиз билан Eskiz SMS 2.0 СМС шлюзининг янги версиясини ишлаб чиқдик. Янги тизим сиз учун янги функциялар ва имкониятларни тақдим этади.

Шу муносабат билан 31.10.2023 куни СМС шлюзимиз дастурий таъминоти янгиланди.

Сизга маълум қиламизки, Eskiz SMS 2.0 янги версиясига ўтиш муваффақиятли якунланди ва 01.11.2023 санасидан бошлаб СМС шлюзимиз янги тизимда ишламоқда!

Ушбу ой давомида биз Eskiz SMS 2.0 янги версиясининг янги функциялари ва имкониятлари ҳақида алоҳида янгиликлар эълон қилиб борамиз.

Янги версияда айрим ўзгаришлар амалга оширилганлиги сабабли, турли мижозларнинг тизимлари бир-биридан фарқ қилиши туфайли, айрим мижозларда СМС шлюзи ишида 2–3 кун давомида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Барча мижозларимиздан ўз тизимларида СМС хабарларини бизнинг СМС шлюз орқали юбориш имкониятини синовдан ўтказишларини (текширишларини) илтимос қиламиз.

Агар СМС хабарларини юборишда қандайдир муаммолар аниқланса ёки тизимингиз бизнинг СМС шлюзимизга умуман уланмаса, илтимос, бу ҳақда зудлик билан Telegram орқали @eskizhelp манзилига хабар беринг.

Мутахассисларимиз мурожаатингизни имкони борича тезкорлик билан кўриб чиқиб, муаммони ҳал этишда сизга ёрдам беришади.